Қашқадарё ИИБ боғчада боланинг қўли куйдирилгани айтилган хабарга муносабат билдирди

0

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги боғчада 5 ёшли боланинг қўли куйдирилгани ҳақида хабар қилинганди. Бу ҳақида Bugun.uz Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таяниб хабар берди.

Бошқарма ахборот хизмати берган маълумотга кўра, мазкур мурожаат Шаҳрисабз шаҳар ички ишлар бўлими навбатчилик қисмида қайд этилиб, воқеа содир бўлган жой кўздан кечирилган. Шунингдек, вояга етмаган Э.О.га нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлангани айтилган.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, тергов бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган.

Эслатиб зтамиз, аввалроқ мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБга мурожаат этилгандан сўнг терговчи А.Э. томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, ҳолат бўйича вилоят Мактабгача таълим бошқармаси муносабат билдирган.

loading...