Сузишда эҳтиёт бўлинг!

0

Россиядаги «Прометей» дам олиш маскани ҳудудида Чуваш Республикаси Кугеси қишлоғида яшовчи 33 ёшли фуқаро чўкиб кетди. Бу ҳақда «Чувашия» давлат телерадиоэшиттириш компанияси хабар берди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Чувашия бўйича Бош бошқармаси маълумотларига кўра, фожиа 14 июнь, душанба куни сузиш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилинмаганлиги сабабли юз берган. Маҳаллий қидирув-қутқарув хизмати томонидан марҳумнинг жасади сувдан чиқарилди.

loading...