Танадаги толиқишни бартараф қилувчи машқ

0

Бирор кишига ҳар куни оёқларини 20 дақиқа кўтариб туриш тавсия этилса, ғалати туюлиши мумкин. Аммо бу машқ ажойиб ижобий таъсирга эга.

 Буни қандай қилиш керак?
Чалқанча ётиб олинг. Иккала думғазани деворга теккизиб, оёқларни юқорига чўзинг. Оёқларни бўшаштиринг, уларни бир оз ён томонга ёйишингиз мумкин, товонлар деворга тегиб туради, оёқларингизни ёки жуфтлаб, ёки тос суяги кенглигида сақланг. Қўлларингизни тананинг ён томонига қўйинг. Елка ва бўйинни бўшаштиринг.

– Қандай ижобий хусусиятлари бор? Агар сиз ҳар куни 20 дақиқа давомида оёқларингизни деворга тираб, кўтариб қўйсангиз, тез орада қуйидаги ижобий натижаларга эга бўласиз:

– Оёқдаги шишларни камайтиради

– Чарчаган оёқ синдромини енгиллаштиради

– Овқат ҳазмини яхшилайди

– Асаб тизимини бўшаштиради

– Руҳий хотиржамликни таъминлайди

loading...