Уларни қуёш нуридан асранг!

0

Қуёшнинг чиқиши, ботиши, унинг нурлари остида тобланиш барчага ёққани каби ультрабинафша нурарининг салбий таъсирини ҳам унутмаслик лозим.  Дерматолог ва косметологларнинг таъкидлашича, қуёшдан ҳимоя қиладиган кремлар мавсумийлик ва тери турлари бўйича энг кўзга кўринган жойда бўлиши керак. Маълум бўлишича, қуёш нури нафақат терига, балки сочларга ҳам, айниқса, ёзда, зарар бериши мумкин. Шунинг учун ундан қандай ҳимояланишни билиб олиш зарур.

Зарарли нурлар

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ультрабинафша нурланиш эрта қаришнинг асосий сабабларидан биридир. Одамнинг терисига ва сочларига қуёшнинг ҳаддан ташқари таъсир қилиши иммунитет функцияларининг сусайишига олиб келади: терида доғлар, юзда ажинлар пайдо бўлади, сочлар эскирган каби кўринади ва ҳаттоки сийраклашади.

Қуёш энергияси ўртача миқдорда инсон саломатлиги учун зарурдир: Д витаминининг бир қисми, енгил қорайиш зарар келтирмайди, фақат фойда келтиради, аммо нур меъёридан озгина ошиб кетиши бир зумда сифатнинг ёмонлашишига олиб келади. Сочлар биринчи бўлиб аянчли ҳолга келади.

Агар сочлар қуёшдан ҳимоя қилинмаса, бу қуйидагиларга олиб келади:

бош терисидаги қон айланишининг ёмонлашиши;
соч фолликулаларининг озуқавий моддалари етишмаслиги;
соч кератин оқсилини йўқ қилиш;
меланин пигментини йўқотиш.
Шуни унутмаслик керакки, бўялган сочларга қуёш тезроқ таъсир қилади: аввал бўёқ рангсизланади, кейин кимёвий парчаланади ва куяди, бу эса сочларга жиддий зарар етказади, деб огоҳлантиради мутахассислар. Соч муаммоларининг олдини олиш уларни тузатишга қараганда анча осонроқ. Шунинг учун ёзда яхши танланган восит ва ўз вақтида сочни парвариш қилиш таътилдан кейин вазифани янада осонлаштиради:

Сочларни кепка остига яшириш – узоқ вақт денгизда ёки шаҳарда қуёшда ўтирганда, бош кийимлар кийиш: қалпоқ, шляпа, шарфлар, асосийси, сочларингиз ёпиқ бўлиши керак;
Сочларни таътилга олдиндан тайёрлаш – агар таътилга чиқиш режаси бўлса ва бунда тўсатдан сочнинг рангини ўзгартиришга тўғри келса, у ҳолда сафар олдидан сочлар учун кичик намлантирувчи курс ўтказишга ҳаракат қилиш лозим. Намловчи ниқоблар сочларни озиқлантиради, мустаҳкамлайди ва кучайтиради;
Ҳимоя комплекси билан тозаловчи маҳсулотларни қидириб топиш – масалан, суюқ кератин комплекси бўлган шампунь. Бу нафақат терини тозалайди, балки сочларни жилолайди, уларни шикастланишдан сақлайди.
Салон муолажаларини танлаш – энг осон йўли профессионалларга ишониш ва салонда намловчи ёки жонлантирувчи муолажани синаб кўриш.

loading...