Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

0

Марказий банк 16 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,02 сўмга кўтарилиб, 10 616,02 сўмни ташкил қилди. Евро 19,12 сўмга кўтарилиб, 12 870,86 сўм бўлди.

Бундан аввал долларнинг расмий курси 11,96 сўмга кўтарилиб, 10 609 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси қаторасига олтинчи кун кўтарилди.