Ўзбекистонда коронавирусга қарши уч босқичда тўлиқ эмланганлар сони 58 минг нафардан ошди

0

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 60 мингга яқинлашди

 

Ўзбекистонда коронавирусга қарши уч босқичда тўлиқ эмланганлар сони 58 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Кеча, 14 июнда мамлакат ҳудудлари бўйлаб, 43 991 доза CОВИД-19 га қарши вакцина қўлланилди.

 

Улардан:

 

• 1-босқич эмланганлар 19042 нафарни;

• 2-босқич эмланганлар 14282 нафарни;

• 3-босқич эмланганлар 10667 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатда жами 2653685 доза вакцинадан фойдаланилди.

 

Улардан:

 

• 1-босқич эмланганлар 1605627 нафарни;

• 2-босқичда эмланганлар 990029 нафарни;

• 3-босқич эмланганлар 58029 нафарни ташкил қилди.

 

14 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

 

• Тошкент вилояти (8668 доза);

• Фарғона вилояти (6277 доза);

• Самарқанд вилояти (4464 доза) банд қилди.

 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

 

• Фарғона вилоятида 318075 доза;

• Андижон вилоятида 308629 доза;

• Наманган вилоятида 307824 дозани ташкил қилмоқда.

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

loading...