Хитой портларидаги тирбандликлар жаҳон савдосини издан чиқариши мумкин

0

Гуандун провинциясида коронавирус тарқалиши авж олиши натижасида Янтян порт терминали фаолияти 70 фоизга тўхтатилган ва юклар Нанша ҳамда Шэкоу терминалларига тақсимланган. Юк ташувчи компаниялар Янтянга муқобил портлардаги тирбандликлар, кемалар транзитининг бир ҳафтага чўзилиши ҳақида хабар қилмоқда.

Хитойдаги йирик денгиз контейнер савдоси марказларидан бири коронавирус авж олиши сабабли фалаж ҳолатга тушиб қолди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Экспертларнинг баҳолашларича, бу март ойида Сувайш каналининг тўсилиб қолиши пайдо қилган оқибатлардан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, Гуандун провинциясида коронавирус тарқалиши авж олиши натижасида Янтян порт терминали фаолияти 70 фоизга тўхтатилган ва юклар Нанша ҳамда Шэкоу терминалларига тақсимланган. Юк ташувчи компаниялар Янтянга муқобил портлардаги тирбандликлар, кемалар транзитининг бир ҳафтага чўзилиши ҳақида хабар қилмоқда.

Юклов қувватининг чеклангани умумий транзит вақтини 15-16 кунга узайтириб юбормоқда.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, бу товарларнинг нафақат қимматлашиши, балки уларнинг тақчиллигига ҳам олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатлари жаҳон савдосига икки-уч чорак давомида таъсир кўрсатиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Сувайш каналида Ever Given контейнер ташувчи кемаси тиқилиб қолиши натижасида жаҳон савдоси катта зарар кўрганди.

loading...