Хонанда Отабек Мамазоитов ҳам раҳбарлик лавозимига тайинланди

0

Қизиқчи Ортиқ Султонов ва хонанда Отабек Мамазоитов раҳбарлик лавозимларига тайинланди

Самарқанд шаҳар маданият бўлимига санъатшунослик фанлари номзоди, қизиқчи, «Ҳандалак» гуруҳи аъзоси Ортиқ Султонов бошлиқ вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ортиқ Султонов дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ёшлар» телеканали, «Ўзбекистон» телеканалларида режиссор бўлиб ишлаган.

Ушбу тайинловга қадар эса «Кулги» хусусий театри бадиий раҳбари бўлган.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят бўлимига хонанда Отабек Мамазоитов раҳбар этиб тайинланди.

loading...