Яман қирғоқлари яқинида 250 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетди

0

Яман қирғоқлари яқинида ичида муҳожирлар бўлган қайиқ ағдарилиб, 250 дан ортиқ одам чўкиб кетди. Бу ҳақда Sky News Арабиа хабар берди.

Хабарга кўра, қайиқда жами 300 қочқин бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан 20 нафаригина омон қолишга муваффақ бўлган.

Таъкидланишича, қайиқ бир неча кун олдин Шарқий Африканинг Жибути давлатидан Яман томон йўл олган. Яман қирғоқларига яқинлашиб қолган қайиқ балиқчи кема билан тўқнашиб ағдарилиб кетган. Телеканал манбалари хабар беришича, қайиқни тўрт нафар яманлик бошқарган. Улар ҳалокатдан қочиб қутулганми ёки йўқми, номаълум.

The Guardian хабарига кўра, воқеа икки кун олдин содир бўлган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, у қирғоқдан 10 миля (тахминан 16 км) узоқликда сувда қалқиб юрган қурбонларнинг жасадларини кўриб қолган.

kommersant.ru

 

 

 

loading...