Ёзнинг қайноқ кунида муздек куксига нима дейсиз?!

0

Қовурилган гўшт, сабзавотли салат, омлет ва лапшали муздек шўрвани таътиб кўрган инсонга ушбу таом бошқача туйилиши табиий. Аммо кукси ёзнинг иссиқ кунларида энг севимли таом сифатида истеъмол қилинади.

Керакли маҳсулотлар:

мол гўшти филеси – 800 грамм;
соя соуси – 6 ош қошиқ;
шакар – 2-3 ош қошиқ;
карам – 700 грамм;
пиёз – 2 та;
саримсоқ – 5-6 бўлак;
бодринг – 800 грамм;
ўсимлик ёғи – 9 ош қошиқ;
гармдори кукуни – 1 чой қошиқ;
тухум – 5 дона;
помидор – 3-4 дона;
сув – 1 дона;
сирка эссенцияси – 1 чой қошиқ;
спагетти – 500 грамм;
кинза – бир боғ
туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:

Мол гўшти сомонча шаклида тўғралиб, соя соуси ва шакар билан аралаштирилади. 30-40 дақиқага музлаткичга қўйилади.
Карам ҳам сомонча шаклда тўғралади. Пиёз ҳалқасимон, саримсоқ эса майдаланади.
Карамга туз сепилиб, яхшилаб аралаштирилади. Шарбати чиқиши учун 15-20 дақиқага қолдирилади.
Бодринг ҳам ярим ҳалқа шаклида тўғралиб, туз сепилади ва 5-10 дақиқага қолдирилади.
Бодринг шарбати сиқиб олинади ва алоҳида идишга солинади.
Товага уч қошиқ ўсимлик ёғи қуйилиб, қиздирилади.
Сўнгра това оловдан олиниб, зиравор ва саримсоқ солинади.
Бодринг устига иссиқ зиравор ёғи билан қуйилади ва 1 ош қошиқ соя соуси ва 2 чой қошиқ шакар қўшиб, аралаштирилади.
Тухумга 1 ош қошиқ ёғ ва бир чимдим туз билан қўшилади. Сўнгра товада юпқа блинчиклар пиширилади.
Тайёр бўлган блинчиклар ўралиб, сомонча шаклида тўғралади.
Помидорнинг ярми тўртбурчак шаклда тўғралади. Карамнинг шарбати сиқиб олинади.
Товада 2-3 ош қошиқ ёғ қиздирилиб, пиёз қовурилади. Устидан помидор солиниб, яна 2-3 дақиқа қовурилади.
Сўнгра товага карам солиниб, 1 чой қошиқ туз ва шакар қўшилади. Карам яхшилаб қовурилгач, алоҳида идишга совитишга қўйилади.
Товага саримсоқнинг қолган қисми солинади, устидан мол гўшти қўшиб қовурилади. Сўнгра пиёз, соя соуси, туз ва зираворлар  қўшиб, 5-6 дақиқа қовурилади.
Помидорларнинг қолгани қирғичдан ўтказилиб, устига 1 чой қошиқ туз, шакар, 3 ош қошиқ соя соуси ва сирка қўшилади.
Помидорли масса яхшилаб аралаштирилиб, сув қўшилади ва музлаткичга қўйилади.
Бульон нордон-шўр таъмга эга бўлиши керак. Агар мазаси бундай бўлмаса, туз, шакар ва соуслардан яна қўшиш тавсия этилади.
Спагетти сувда пишириб олинади ва совтишга қўйилади.
Тайёр бўлган спагетти устидан бодринг, карам, омлет ва пиширилган мол гўшти солинади. Устидан совуқ бульон қуйилади. Сўнгра таомга майдаланган кашнич сепиш ҳамда муз бўлакларидан ҳам қўшиш мумкин.

loading...