14 ёшли йигит Lamborghini Urus ни миниб қочди

0

АҚШнинг Майами штатида Крис Сэндлер исмли эркак уйида ўтирган ҳолда ўзининг 200 минг долларлик Lamborghini Urus’ини кимдир ўт олдирганини эшитиб қолган. Машина эгаси полиция келишини кутиб ўтирмасдан, скутерда машина ўғрисининг ортидан қувишга тушган. Қонунбузар фуқарони қўлга олиш қийинчилик туғдирмаган, деб хабар берди «Дарё.уз» «Motor» га таяниб.

Крис Сэндлернинг сўзларига кўра, у уй ишларини қилаётган вақтида деразадан Lamborghini Urus’ининг двигатели ишлаётганини эшитиб қолган. Эркак йўлтанламаснинг калити ўзидан бошқа инсонда йўқлигини билган ҳолда тезда ҳушёр тортган. Деразадан қарагач эса машинасида номаълум шахс ўтирганини кўрган.

Эркак дарҳол полицияга қўнғироқ қилган. Крис патрулнинг келишини кутиб ўтирмасдан, гаражидаги скутерга миниб, машина ўғрисининг ортидан қувлашга тушган. У бир неча даҳадан сўнг, қонунбузарга етиб олишга муваффақ бўлган. Йўл четида турган Lamborghini сини кўрган Крис автомобиль олдига бориб, рулда 14 ёшли ўсмир ўтирганини ва у танишларига йўлтанламасни қандай қилиб ўғирлаганини мақтаниб айтиб бераётганини кўрган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар ёш машина ўғрисини қўлга олиб, уни уй қамоғига жойлаштирган. Маълум бўлишича, ўсмир томонидан бунга қадар ҳам шу турдаги жиноятлар содир этилган. Эндиликда уни вояга етмагалар иши бўйича суд кутмоқда.

Аввалроқ АҚШда вояга етмаган опа-сингил океанга бориш учун ота-онасининг Malibu’сини миниб қочгани, бироқ улар сафарнинг 16-километрида юк машинасига урилгани, Нью-Йоркда икки болакай оилавий Range Rover’ни миниб қочиб, 160 км йўл босгани тўғрисида хабар берилганди.

loading...