Афғонистон Ўзбекистонга минглаб оддий одамлар ҳаётини сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирди

0

Афғонистон Ўзбекистонга CОВИД-19 ни енгишда берган гуманитар ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча, 15 июн куни Эрон Ташқи ишлар вазири Ханиф Атмар билан музокаралар ўтказган.

Ханиф Атмар Афғонистон раҳбарияти номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга учинчи тўлқинга дуч келган минглаб оддий афғонистонликларнинг ҳаётини сақлаб қолган фавқулодда гуманитар ёрдам учун самимий миннатдорлигини етказишни сўраган.

Шунингдек вазир, Ўзбекистон биринчи бўлиб Афғонистоннинг сўровига жавоб берганини таъкидлаб ўтган.

Хабар қилинишича, томонлар ўзаро июл ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Қийинчилик ва имкониятлар” халқаро конференсиясига тайёргарликни мухокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ўзбекистон Афғонистонга мингта кислород баллонларини етказиб берган эди.

loading...