Автомобиль кондиционеридан фойдаланиш безарарми?

0

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

– Машина кондиционеридан нотўғри фойдаланиш нафас йўлларининг касалликларига олиб келиши мумкин.

– Кондиционернинг салбий таъсиридан сақланишга ёрдам берадиган тавсиялар:

– автоулов кондиционерининг совитиш даражаси аста-секин ошириб борилиши лозим. Ҳароратнинг кескин совиши касалланиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади.

– Кондиционер фильтрларини алмаштириб туриш керак, чунки ушбу фильтрда хавфли бактериялар, моғор ва чанг пайдо бўлиши мумкин ва сиз кондиционерни ёққанингизда микробларнинг барчаси ҳавога отилиб чиқади ва сиз ундан нафас оласиз.

– Кондиционер ҳавони қуритади ва шунга кўра, қуруқ ҳаво тананинг шиллиқ қаватини қуритади. Бунинг олдини олиш учун ташқаридан ҳаво қабул қилиш мосламасини ёпиб қўймаслигингиз керак.

«Соғлом ҳаёт»

loading...