Бедана тухумини истеъмол қилишнинг фойдалари

0

Бедананинг ҳарорати 42 даражани ташкил қилади ва у ҳеч қачон юқумли касалликлар, шунингдек салмонеллёз билан касалланмайди. Товуқ тухумидан фарқли ўлароқ, уни хомлигича ҳам истеъмол қилиш мумкин, бунда озуқа моддаларининг комплекси тухум таркибида сақланиб қолади.

1- Дона бедана тухуми товуқ тухумига нисбатан 2,5 баравар кўп В1 ва В2 витаминлари, беш баробар кўпроқ калий, темир, бошқа элементлар ва аминокислоталарни ўз ичига олади.

2- Бедана тухумини пўчоғи таркиби инсон суяклари таркибига тўғри келади. Қобиқ суяк илигининг гемопоэтик функциясини яхшилайди, анемия ва рахитда яхши самара беради.

3-Бедана тухумининг пўчоғи сочлар ва тирноқларга фойдали.

Бедана тухумини мунтазам равишда истеъмол қилсангиз, мастопатиядан ўзингизни ҳимоя қилишингиз мумкин, асаб тизимининг анемия, гипертония, сахар, диабет ва бронхиал астма каби касалликларида ҳам бедана тухуми истеъмол қилишингиз тавсия этилади.

SoglomHayot

loading...