МИБ солиқ бошқармасига 3 млрд. сўмлик қарздорликни ундириб берилди

0

Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувидаги солиқ ундирувлари билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўриб келинмоқда. Хусусан, куни кеча олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг йирик миқдордаги солиқ қарздорлиги тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
“OOO REAL BEST IMPEKS” жамиятидан вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 3 млрд. сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, давлат ижрочилари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунинг 23 ва 86-моддаларига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шундан сўнг қарор нусхаси тарафларга юборилиб, корхонага ижро ҳужжати талабини бажариш учун муддат берилган.
Асосийси, ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан 3 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди.

loading...