Мутлақо оригинал!..

0

Ҳозиргина расмга олдим. Ишонмагандим. Лекин менинг ўйлаганим, менинг тахминларим Худонинг хоҳиш-иродасининг олдида икки пул эканлиги яна бир марта ўз исботини топди. Эсингизда бўлса, мен қиш тугаши арафасида анжирларни совуқ урганлигини айтган эдим. Ҳақиқатан ҳам шундай эди. Шохини синдириб кўрганимда унда нам-пам йўқ эди. Қуп-қуруқ эди. Қарс этиб синганди… Анжир яна бошқатдан шох чиқарди. Барглади. Мана, мева ҳам берди. Демак, ризқ-насибамиз бор экан.

loading...