Пластик рақамингизни бегонага айта кўрманг! Бўлмаса…

0

5 июнь куни Б.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 8 май куни номаълум шахс билан Телеграм ижтимоий тармоғи орқали танишиб, Телеграм профилидан “Ҳурматли мижоз сиз “Сlick” иловасидан фаол фойдаланганлигингиз учун 500.000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деб, пулларни пластик рақами ҳисобига ўтказиб беришини айтган. Алдов йўли билан пластик карта рақамини олиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 1.500.000 сўм пул маблағларини бошқа пластик карта ҳисобига ўтказиш орқали қўлга киритганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми в“” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин» дейилади хабарда.

loading...