Сирдарёдаги «мадҳия воқеаси» иштирокчиларидан бири лавозимидан кетди (видео)

0

Сирдарёдаги «мадҳия воқеаси» иштирокчиларидан бири лавозимидан кетди.

Шу йилнинг 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сирдарё вилоятида ўтказилган тадбирларда содир бўлган воқеа  бутун дунёга машҳур бўлиб кетганди.

Вилоятнинг ҳарбий блоки раҳбарлари (ДХХ, прокуратура, ИИБ ва божхона хизматларининг ҳудудий раҳбарлари) мадҳия вақтида қандай жест кўрсатишни билмай шошиб қолишгани видеода муҳрланган ва интернетда жуда тез тарқалганди.

Ушбу ҳодиса иштирокчиларидан бири — Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Шавкат Мавлонов лавозимидан кетгани бугун маълум бўлди.

Икки йил аввал ушбу вазифани эгаллаган Шавкат Мавлоновнинг қаерга ишга ўтгани ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

 

loading...