Сурхондарёлик фуқаро уй омборхонасида 14 туп наша етиштираётгани аниқланди

0

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 6 май куни соат 11.30 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Хайрондара” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида гиёҳванд модда билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, шу маҳаллада яшовчи, М.Одилнинг яшаш уйи, томорқаси ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, яшаш уйи омборхонасидан 14 туп “наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22 май куни Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...