Безоснинг собиқ рафиқаси 2,7 миллиард долларни хайрияга сарфлади

0

Жаҳоннинг энг бой аёлларидан бири Маккензи Скотт сешанба куни 2,7 миллиард долларни деярли 300 та ташкилотга хайрия қилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташкилотлар доим эътибордан четда қолган.

Маккензи Амазон платформасининг асосчиси Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси саналади. 2019 йилда жуфтлик ажрашганидан кейин Скотт дунёдаги энг бой аёллардан бирига айланди. Ўшандан бери у 8 миллиард доллардан ортиқ маблағни хайрия қилди.

Ўтган йили, коронавирус пандемияси шароитида ҳам ирқий тенглик ва иқлим ўзгаришлари каби мақсадлар учун 4 миллиард доллар ажратган эди.

loading...