Ҳеч бўлмаса, бир лаган олсайдим

0

Бир куни 3 та одамни қоронғи ғор ичига киритиб «Оёқларингиз остидаги нарсадан кераклича олинглар» дейишибди. Биринчиси бир ҳовуч, иккинчиси бир товоқ, учинчиси бир лаган олибди. Сўнгра ёруғликка чиқарилишибди.

Ёруғликка чиқиб, не кўз билан кўришса, олганлари олтин экан. Шунда ҳовучида олган одам «Ҳеч бўлмаса, бир товоқ олсайдим», товоқда олган одам «Ҳеч бўлмаса, бир лаган олсайдим», лаганда олган одам эса «Ҳеч бўлмаса, бир қоп олсайдим» деб йиғлар экан.

Хулоса шулким, инсон нафсининг чегараси бўлмайди. Фақатгина қаноат билан уни жиловлаб туриш мумкин.