«Владимир Владимирович, Қўшма Штатлар билан муносабатлар қайта тикландими?»

0

Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга ҳаддан ташқари босим тушмаслиги керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан бўлиб ўтган саммитдан сўнг айтиб ўтди.

«Владимир Владимирович, Қўшма Штатлар билан муносабатлар қайта тикландими?» — дея журналист АҚШ саммити якунлари бўйича матбуот анжуманини тарк этаётган Президентга савол берди.

«Ҳаддан ташқари босим. Ўзаро муносабатларимизда бунга йўл қўймаслигимиз керак», деб жавоб берди Путин.

2009 йилда, ўшанда АҚШ Давлат котиби бўлган Хиллари Клинтон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга «қизил тугма»ни икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг тикланиши рамзи сифатида тақдимэтган. Бироқ, тугмачада «қайта тиклаш» билан бирга «босим» ҳам бор эди.

loading...