Вояга етмаган йигитлар нотаниш аёлни дўппослашди

0

Ижтимоий тармоқларда аёл киши вояга етмаганлар ҳужумидан жабрлангани, аммо тегишли ташкилотлар томонидан керакли чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди:

«2021 йил 13 июнь куни соат 09.14 да Миробод тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлимига 49 ёшли Наргиза Н.дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, ўша куни соат 08.00 атрофида у Миробод бозори ёнидан ўтиб кетаётганида 5-6 нафар вояга етмаганлар муштлашаётганларини кўриб қолиб, уларни ажратмоқчи бўлган. Болалар эса унинг кийимига зарар етказиб сумкасини олиб қўймоқчи бўлишган.
Мазкур ариза қабул қилиниб, ҳозирги вақтда тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Миробод тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари капитан Р. Низахунов ва катта лейтенант А. Юлдашбековлар тунги вақтдаги патруллаш давомида ўн нафар қаровсиз вояга етмаган болаларни кўриб қолишди. Уларнинг шахслари аниқланиб, юқоридаги ҳодисаларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Маълум шахслар томонидан бу каби ҳуқуқбузарликлар мунтазам равишда содир этилиши тўғрисидаги маълумот ҳозирга қадар аниқланмади. Фуқароларни миш-мишларга асосланган таҳминлардан ўзларини тийишларини сўраймиз» дейилади хабарда.

loading...