Каналдан 12 ёшли қизнинг жасади топилди

0

Аввалроқ, Наманган вилояти Поп туманида бир опахонни қизлари катта каналга тушиб чўкиб кетган, улар чўкиб кетган фарзандларини ўзлари қидираётганлари ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда, Поп тумани ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналида жорий йил 15 июнь куни чўккан 12 ёшли қиз Наманган вилояти ФВВнинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...