Катталардаги иссиқлик тошмаларининг халқона даволари

0

Катталарга иссиқлик тошади, агар улар кўп терласалар. Инсоннинг физиологик ҳолати яхши бўлса-ю, бироқ кўп терласа, демак, организмнинг ҳимояланиш тизими ишлаяпти, у инсон ё исиб кетган, ё жисман толиққан, ё бўлмаса руҳан зўриққан. Организмда ички барқарорлик бузилгани сабаб иссиқлик тошади. Табиийки, нохуш ҳид сабаб одам ҳам руҳан, ҳам жисман ўзини ноқулай ҳис этади. Шу боис катталарда иссиқлик тошмаларини бартараф қилиш масаласи долзарб ҳисобланади.

Уй шароитида бундан қутулишнинг усуллари мавжуд.
1. Терлашнинг олдини олиш учун, қисқа муддатга бўлсада, формалин эритмасидан фойдаланиш мумкин. Жуда кўп терлайдиган соҳалар формалин билан артилса кифоя.
2. Ҳар куни ҳар 2-3 соатда 2 фоизли салицил кислотаси спиртли эритмаси билан қўлтиқ, болдир, тирсак букиладиган жойлар артилади. Бу восита кучли антисептик саналади.
3. Ювингандан сўнг бутун баданни чайиш учун сувга перманганат калий (сув оч рангда бўлса етарли), иттиканак (череда) дамламаси, мойчечак эритмаси, озгина жўхори крахмалини қўшиш керак. Муолажа тугагандан сўнг кўп терлайдиган соҳаларга болалар упаси, албатта, сепилиши керак.

loading...