Қизилтепалик гиёҳсевар қўлга олинди

0

Жорий йилнинг 14 июнь куни Қизилтепа тумани ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори–2021” тадбирининг 1-босқичи давомида Оқсоч маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Т.Ш. қўшимча ер томарқаси туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томарқа ер майдонида 81 (саксон бир) туп  “марихуана”  ўсимлигини экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди.  Фуқаро Т. Ш. ушбу ўсимликларни кейинчалик ўзи истеъмол қилиши учун экиб, парвариш қилиб келаётганлигини маълум қилди.

Ҳолат бўйича фуқаро Т.Ш.га нисбатан ЖКнинг 270-моддаси 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

loading...