Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент халқаро кинофестивали эндиликда “Ипак йўли дурдонаси” номи билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 2021-йилдан бошлаб ҳар йили 28-сентябр – 3-октябрь кунлари ўтказилади.

Маълумот учун, Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали деб номланган Тошкент кинофестивали 1968–1997-йилларда май ойи охири – июнь ойи бошида давлат кинематография қўмитаси ва киноарбоблар уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Жорий йилда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган мазкур кинофестиваль “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори бўлиб ўтади ва унга хориждан жами 355 нафар иштирокчи, шу жумладан, 55 нафар таниқли киноюлдузлар таклиф этилади.

Фестиваль доирасида машҳур киномутахассислар ва режиссёрлар иштирокида ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, кинотренинглар, давра суҳбатлари, ҳудудларда кинокўргазмалар, энг яхши миллий ва хорижий фильмлар намойишлари ўтказилади.

 

loading...