Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини «Spark» капотида 50 метрга судраб борди (видео)

0

Андижон шаҳрида 19 июнь куни фуқаро «Spark» капотида ЙПХ ходимини 50-60 метр масофага судраб борди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 19:30 да Бобур шоҳ кўчасида «Spark» ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б.Комилжоновнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобиль маълумотларини етказган.

ЙПХ ходими И.Бобабеков «Spark» ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан, ҳайдовчи ходимнинг устига автомобилни бошқарган. Автомобиль капотига осилиб қолган И.Бобабеков тахминан 50-60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.

Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган. Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.