АҚШда яна отишма: 3 ёшли бола жабрланди

0

Филадельфиядаги икки отишмада икки киши ҳалок бўлди ва тўрт киши яраланди. Бир ҳолатда, кичик бир бола жароҳат олган.

Биринчи ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:30 атрофида (Тошкент вақти билан 23:30) содир бўлди. Отишма ҳақидаги хабарлардан сўнг воқеа жойига етиб келган полиция икки ярадор эркак ва уч ёшли болани топди. Бир неча ўқотар қуролдан жароҳат олган катталар кейинчалик вафот этди. Оёғидан бир нечта жароҳатлар олган боланинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда, деб хабар беради РИА Новости.

Иккинчи ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 19:30да (Тошкент вақти билан якшанба 4:30) содир бўлди. Натижада 3 киши жароҳат олди, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Иккала ҳолатда ҳам бирон бир гумонланувчи ушланмаган.