Байденнинг Исроил президенти билан қачон учрашиши маълум бўлди

0

АҚШ президенти Жо Байден 28 июнь куни исроиллик ҳамкасби Реувен Ривлин билан Оқ уйда учрашади. Бу ҳақда Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг сўзларига кўра, Исроил президентининг АҚШга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам шериклик муносабатларини ўзида акс эттиради.

Қайд этилишича, икки давлат раҳбарлари музокаралар давомида Исроил мамлакати олдида турган кўплаб муаммолар, шунингдек, имкониятларни муҳокама қилади.

Оқ уй вакилининг қўшимча қилишича, Реувен Ривлиннинг президентлик муддати якунланаётган бўлиб, АҚШга ташрифи унинг икки мамлакат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш борасида кўрсатилаётган фидойиликка нисбатан билдирган ҳурмати бўлади.

Маълумотларга кўра, Байден 13 июнь куни Исроилнинг янги бош вазири Нафтали Беннетт билан телефон орқали суҳбатлашиб, давлатнинг янги ҳукумати билан ишлашга тайёрлигини билдирган.

Аввалроқ Байден Фаластин–Исроил можаросида қайси давлатни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Шунингдек, можаронинг ечимини айтганди.

rbc.ru 

 

loading...