Фарғонада ер олиб беришини айтиб, пора сўраган собиқ кадастр ходими қўлга олинди

0

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 1 гектар ер олиб беришини айтиб, 29 минг доллар талаб қилган собиқ кадастр ходими ушланди.

Маълум бўлишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ўзбекистон тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг собиқ мутахассиси фуқарога туманнинг Қоратепа дашт қишлоғи ҳудудидан ер олиб бери учун 29 минг доллар талаб қилгани аниқланган.

Таъкидланишича, у 1 гектар ер майдонини ҳокимият тизимидаги танишлари орқали фуқаронинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 22 минг доллар ҳамда 58,3 миллион сўм олган вақтида ушланди.

loading...