Германиядаги ахлат қутисидан XVII асрга оид иккита расм топилди (ФОТО)

0

Германиядаги ахлат қутисидан XVII асрга оид иккита расм топилди. Бу ҳақда Кёльн полицияси хабар берди.

Дастлабки текширув шуни кўрсатдики, бу голландиялик рассом, Рембрандтнинг ўқувчиси Самуэл ван Гогстратен (1627-1678) ўғил бола портрети (санаси номаълум) ва италиялик Пиетро Беллотининг (1627-1700) автопортрети, 1665 йилда чизилган. Иккала расм ҳам рамкага солинганди.

Германиядаги ахлат қутисидан XVII асрга оид иккита расм топилди (ФОТО)

Германиядаги ахлат қутисидан XVII асрга оид иккита расм топилди (ФОТО)

Суратларни май ойида автотураргоҳда тўхтаган 64 ёшли эркак топиб олган. Кейинчалик уларни полицияга топширган.

Бугунги кунга келиб, Кёльн полицияси расмларнинг эгасини қидирмоқда ва улар қандай қилиб ахлатхонага тушиб қолишганини аниқламоқда.

loading...