КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

Украин таниш аёлдан сўради:

— Хўш, ишлар қалай?

— Парҳез қиляпман. Деярли овқат емаяпман. Шундай қилса, қомат сақланиб қоларкан.

— Менга қара, сен-чи, қоматни сақлаб қолиш учун овқат еяверишинг, еяверишинг керак!

* * *

Бозорчи аёлнинг эри хотинини эрта тонгда уйғотяпти:

— Хотинжон, турақол! Кетишингга ўн беш дақиқа қолди.

— Ие, нега эртароқ уйғотмадингиз? Эсингиз жойидами? Ахир, бўянишимнинг ўзига ярим соат кетади-ку!

— Хавотир олма, ухлаётганингда ўзим бўянтириб қўйдим сени.

* * *

— Хотин, ниҳоят сен билан жиддий гаплашиб олмасак бўлмайди!

— Наҳотки? Қаёқдан кун чиқди? Уч ойдан бери гаплашмабмиз-а! Вой, бу янгилик-ку! Қани, гаплашсак гаплашайлик! Бошланг!

— Хотин, сен нима деб ўйлайсан? Акула кучлироқми, айиқми?

* * *

— Оғайни, хурсандсан. Тинчликми?

— Хотиним менга хиёнат қилганди, уни ҳайдавордим.

— Ие, ким билан тутволдинг?

— Энг яқин дўстим билан.

— Алжирама! Энг яқин дўстинг менман-ку!

— Йўқ, энг яқин дўстим энди бошқа.

* * *

Гўшт бозорига икки қўлида каттакон сумка кўтарган аёл зўрға кириб келди-да, тўхтади ва ҳўкизнинг улкан бошига тикилиб туриб ўзига ўзи деди:

— Ўлсин, эримга сигарет олишни унутибман-ку!

* * *

Врач бемордан сўради:

— Хўш, менга келгуунча бирор мутахассисга учрадингизми?

— Ҳа, дорихона сотувчисига учровдим.

— Шунақами? Ҳойнаҳой, аҳмоқона маслаҳатлар бериб ташлагандир?

— Ҳа, сизга учрашишимни маслаҳат берди.

* * *

— Ойи, эртага мактабимизда ота-оналар мажлиси бор экан. Борасизми?

— Йўқ, бормайман.

— Нега?

— Ўша пулга сенга янги кўйлак олиб бермоқчиман.

 

* * *

Беш яшар болакай отасидан сўради:

— Дада, мениям лайлак олиб келганми?

Отаси нарида ўтирган хотинига ўқрайиб олди-да, деди:

— Йўқ, сени қарға ташлаб кетган.

* * *

Саксондан ошган қария кўчада чақалоқлар аравачаси ичига мўралади-да, аёлга деди:

— Қандай ажойиб эгизаклар экан-а! Иккаласиям ўғил болами, қизим?

— Йўқ, ҳов анави чапдагиси ўғил бола, ўнгдагиси қовун, бобо, қовун!

* * *

Шайтон жуҳудга деди:

— Оғайни, сенга зўр таклифим бор. Жонингни менга сот!

— Сенга унданам зўр таклифим бор. Жонимни ижарага олақол!

 

loading...