Кейин, ўзинг ҳам рус ёзувчиси Muris İstanković нинг «Амакингнинг ўғлига турмушга чиқишга тайёрлан» китобини ўқиб чиқ…

0

Қобулда китоб сотадиган бир қиз дўконига севгилиси келганини кўради. Шу пайт қизнинг отаси ҳам ёнида бўлади. Қиз севгилисига қараб:
– Немис ёзувчиси Yorg Danielнинг «Отанг уйдами?» китобини олишга келдингиз, шекилли? – деб сўрайди.
– Йўқ, мен инглиз ёзувчиси Tomas Munisнинг «Сени қаерда кўришим мумкин?» китобини олишга келгандим.
– У китоб қолмаган, лекин, америкалик ёзувчи Patrice Olferнинг «Олма дарахтларининг остида» китобини тавсия қилишим мумкин.
– Жуда яхши. Белгиялик ёзувчи Jean Barnerнинг «5 дақиқадан кейин қўнғироқ қиламан» китоби ҳам керак эди, олиб кела оласизларми?
– Албатта. Бундан ташқари сизга француз ёзувчи Mishel Danielнинг «Асло ёлғизлатмайман» китобини ҳам тавсия қиламан.

Бу суҳбатни эшитиб турган отаси:
– Бунча китоб кўплик қилмасмикин, ҳаммасини ўқирмикин бу бола? – деб қизидан сўрайди.
– Ҳа, отажон. У жудаям ақлли бола, ҳаммасини ўқийди.
– Менинг гўзал қизим, ундай бўлса, унга Голландиялик ёзувчи Frank Martinisнинг «Мен аҳмоқ эмасман» китобини ҳам тавсия қил. Кейин, ўзинг ҳам рус ёзувчиси Muris İstanković нинг «Амакингнинг ўғлига турмушга чиқишга тайёрлан» китобини ўқиб чиқ…

 

loading...