Хоразмлик аёл бир буйрагини турмуш ўртоғига берди

0

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм вилояти филиалида буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Ҳожибоев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

Марказ бош директори Даврон Тўлагановнинг сўзларига кўра, марказ томонидан қисқа вақт ичида 137 марта ўтказилаётган бундай ноёб амалиёт илк бор вилоятда бажарилиши тарихий аҳамиятга эга.

Ўз буйрагини берган аёлнинг маълум қилишича, турмуш ўртоғи бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туман вилоят марказига узоқлиги анча ноқулайлик туғдирарди.

“Ҳатто хорижга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз”, — дейди Юлдуз.

Мазкур филиалда иккинчи ноёб амалиётга тайёргарлик кўрилмоқда.

loading...