Aҳмоқлик абадий бўлгани учун, у инсон билан бирга туғилган

0

Георгий Данелиянинг ҳаёт ҳақиқатлари:

Яширишнинг ҳожати йўқ, менинг ижодимни мақташганида, албатта, бу жуда ёқимли. Шу билан бирга мен ўзимни трамвайда кетаётган йўловчи каби ҳис қиламан: тўсатдан назоратчи кириб келади, менда чипта йўқ ва у мендан чиқиб кетишимни сўрайди!

Мен режиссёрлик топилмаларини ёқтирмайман: томошабин персонажларга ҳамдард бўлиши ва режиссёр бу ҳамдардликка қандай эришганини сезмаслиги керак.

Кулги юқумли. Агар сиз комедиянинг кулгили ёки кулгили эмаслигини аниқламоқчи бўлсангиз, ҳамкасбларингизга эмас, балки томошабинга қарашингиз керак.

Aёллар ҳар доим аёллигича қолади, улар кексаю ёшга бўлинмайдилар.

Aҳмоқлик абадий бўлгани учун, у инсон билан бирга туғилган.

 

 

loading...