Ажойиб жуфтлик

0

Голливуднинг энг чиройли жуфтликларидан бири ҳисобланувчи ва яқинда ота-онага айланган Хоакин Феникс ҳамда Руни Мара яна бир бор экранда бирлашади, деб хабар беради «Film.ru». Актёрлар «Сен бу ерда ҳеч қачон бўлмагансан» ва «Кевинга нимадир бўлди» каби фильмлари билан танилган режиссёр Линн Ремсининг янги фильмида суратга тушади.

Лента «Қутб юлдузи» («Polar») номига эга бўлган, ҳозирча у ҳақида бошқа батафсил маълумотлар йўқ. Жуфтлик бўлажак лойиҳага бириктирилганини тасдиқлаган фильм постановкачиси, шунингдек, Фениксни «ҳозирга қадар учратган энг яхши актёрим» деб атаган.

«Бу ақлсизлик, лекин у ростан ҳам мен ҳозирга қадар учратган энг яхши актёр. У майдончадаги ҳеч нарсани шунчаки қилмайди. Шу каби оригинал фикр пайдо бўлса тўғри, қийин, лекин фильмни Хоакин билан бирга тайёрлаётганингдан хурсанд бўлмасликнинг иложи йўқ», — дея таъкидлайди Ремси.

Маълумот учун, Феникс ва Мара бунга қадар «Мария Магдалина», «У», «Хавотирланма, у узоққа кетмайди» каби фильмларда бирга суратга тушган.

Эслатиб ўтамиз, актёрлар уч йиллик муносабатлардан сўнг 2019 йилда турмуш қурган эди. 46 ёшли актёр Хоакин Феникс «Гладиатор», «Жокер», «Руанда меҳмонхонаси» ва бошқа фильмларда суратга тушган. 35 ёшли Руни Мара эса «Изтироблар гирдобида», «Керол», «Аждарҳо татуировкали қиз», «Шарпа тарихи» каби фильмларда турли образларни яратган.

loading...