Доимий терлаш касалликми?

0

-Аслида, терлаш табиий жараён бўлиб, ташқи секреция безлари фаолияти натижасида юзага келади. Аммо мунтазам равишда терлаш турли касалликлар сабабли пайдо бўлиши ҳам мумкин.

– Улар танада гормонал баланснинг бузилиши, қандли диабет, буқоқ, периферик қон томир ва асаб касалликлари, юрак қон-томир касалликлари, баъзан саратон, сийдик тизими касалликлари, дори ёки озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш натижасида юзага келади.

-Агар танангиз номаълум сабабларга кўра терласа, кийим-кечак доимий равишда ҳўл бўлиб турса, нохуш ҳид келса, мутахассисга бориб учрашиш керак.

– Доимий терлашга қарши турлича даво чоралари кўриб бўлмайди. Қачонки, терлаш қайси касаллик оқибати эканлиги аниқланса, шунга мувофиқ даво чоралари режалаштирилади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...