Кафега ўт кетди

0

Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 июнь куни Хазорасп тумани «Камолот» МФЙда жойлашган «Ака Шариф» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасининг 3-қавати, яъни мансарда қисмида ёнғин чиққан. Оқибатида кафенинг 160 квадрат метр майдондаги том бостирмаси ва ошхона жиҳозлари ёнган.

ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига 17:36 да етиб бориб, ёнғинни соат 18:23 да тўлиқ бартараф этган. Ёнғиндан кафенинг 1—2-қаватлари, тахминан 200 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Таъкидланишича, ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

loading...