КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

* * *

Эркак врач ҳузурида.

-Сизга жисмоний зўриқиш лозим. Шунда соғлиғингиз яхшиланиб кетади.

-Мен, ахир, ҳар куни ишга пиёда бораман!

Бу етарли эмас. Яхшиси, эрталаблари тиқилинч автобусда юриб кўринг!

* * *

Шер ўрмонда қуённи учратиб қолиб сўради:

-Шалпангқулоқ, бу ер Африками?

-Қанақа Африка? Африка жанубда, денгизлар, тоғлар ортида.

Уф-ф, нега Фил билан ким-кимни тепиб узоқроққа учириб юбориш ўйнадим-а?..

* * *

Топишмоқ.

Вазиятни тасаввур қилинг. Светофор. Қизил чироқда Камаз, арава қўшилган от ҳамда мотоцикл турибди. Яшил чироқ ёнгач, Камаз ўрнидан қўзғалди. Қўрқиб кетган от тўсатдан мотоциклчининг қулоғини тишлаб олди. Хўш, ким айбдор?

Мотоциклчи. Бошга шлем кийиб йўлга чиқиш керак эди.

* * *

Кекса аёл супермаркетга кириб сотувчидан сўради:

-Гўшт борми?

-Йўқ.

-Тухум борми?

-Йўқ.

-Суварак дориси-чи?

-Йўқ.

-Идиш ювадиган кукун бордир?

-Уям йўқ.

-Вой, ўзи нима бор бу дўконда? Ундан кўра дўконларингни ёпиб қўя қолсанглар бўларкан.

Жон деб ёпардик-ку-я, аммо эшикни қулфлашга калит йўқ.

* * *

Эркак велосипедда кетиб борарди. Ҳаво иссиқ. Кўприкка етиб келгач, қараса, бир йигит сувга қармоқ ташлаганча ўй суриб ўтирибди.

-Ҳа, балиқ овлаяпмизми? — сўради эркак ундан.

Жимлик.

-Ҳой, балиқ овлаяпмизми деб сўраяпман!

Яна жимлик. У қўл силтаб йўлида давом этди. Чамаси уч чақиримлар йўл босгач, орқасига қараса, бояги йигит қўл силтаб уни чақираяпти. Қизиқсиниб тағин ортга қайтди. Етиб келиб сўради:

-Ҳа, нима дейсан?

— Велосипедда сайр қилаяпмизми?..

* * *

Аёл Худога нола қилаяпти:

Худойим, менга ақл бер, токи эримни тушунадиган бўлай; Муҳаббат бер, уни кечира олай; Сабр бер, унинг яхши-ёмон кайфиятини бирдай қабул қила олай: Ёки куч берки, у ярамасни бир уриб ўлдириб қўя қолай!!!

* * *

Эр хотинидан сўради:

-Қаерга кетаяпсан?

-Дўконга.

-Пул олдингми?

-Ҳа.

Бўпти, тағин ишлатиб қўймагин!

* * *

-Қизиқ, Тошмат ясаниб қаерга кетяпти?

-Оёғини синдиришга.

-Нега оёғини синдиради?

-Жазмани учинчи қаватда яшайди-ку!

-Нима бўпти? Неча йилдан бери ўша аёлникига қатнайди. Оёғи сингани йўқ шекилли?

Тўғри. Аммо бугун у аёлнинг эри уйда. Тошмат эса, буни билмайди.

* * *

Жосуслар мактабида имтиҳон топшираётган Тешабоев биронта ҳам саволга жавоб бермади. Натижада бирданига иккинчи курсга қабул қилинди.

* * *

Бева еврей аёли ўзига ўхшаган қўшнисини чақириб сўради:

-Сара, нима, касал бўлиб қолдингми?

-Бу гапни қаердан олдинг?

-Бугун эрта тонгда сеникидан врач чиқиб кетаётганди-ку!

Ҳой, менга қара, кеча сеникидан генерал чиқиб кетаётганда, «Нима бало, уруш бошландими?» деб сўрамагандим-ку!

 

 

loading...