Коронавирусга қарши вакцина олишни истамаганлар қамалади

0

Филиппин президенти Родриго Дутерте коронавирусга қарши эмлашни рад этган одамларни қамоқхонага юбориш билан таҳдид қилди, чунки мамлакатда дельта вариантининг янги ҳолатлари кўпаймоқда.

«Сиз танлашингиз мумкин: эмланинг ёки мен сизни қамоққа юбораман», деди Дутерте матбуот анжумани пайтида.

Бундан ташқари, Дутерте пандемия пайтида карантин чекловларини бузгани учун судланган филиппинликларни отиб ташлаш билан таҳдид қилган.

Вакциналарни кузатиш тизимига кўра, мамлакатнинг 110 миллион аҳолисидан атиги 1,95 фоизи тўлиқ эмланган.

Душанба кунги ҳолатга кўра Филиппинда 1,3 миллион киши коронавирусга чалинган, уларнинг 56 минги ҳамон даволанмоқда.

Дутертенинг таъкидлашича, эмлашдан бош тортганлар шунчаки мамлакатни тарк этиб, ёки Ҳиндистонга, ёки AҚШга боришлари керак.

Сешанба куни ўтказилган матбуот брифингида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мирна Каботайнинг таъкидлашича, президентнинг таҳдиди «ғазаб билан айтилган» ва бу унинг филиппинликларни «ҳимоя қилиш» истаги нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши керак.

Aммо сешанба куни ўтказилган пресс-брифингда Президентнинг матбуот котиби Гарри Рок вакцинацияни мажбурий қилиши мумкин бўлган қоидалар мавжудлигини ва давлат «эмлашни қонун билан мажбурий қилишга ҳақли» эканлигини айтди.

loading...