Нотаниш аёлни зўрлаган эркак қўлга олинди

0

Севастополда аёл кишини зўрлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Россия 1» ва «Россия 24» эфирида хабар берилди.

Ҳодиса 17 июнь кечаси боғдорчилик уюшмаларидан бири ҳудудида содир бўлган. Эркак уйнинг деразасида ёш аёлни кўрган ва номусига тегишга қарор қилган. Сўнг уйга кириб, жабрланувчини уриб, уни зўрлаган.

Полиция тезда жиноятчининг кимлигини аниқлади. Бу шу йилнинг февраль ойида қамоқдан озод қилинган 47 ёшли Севастопол фуқароси бўлиб чиқди.

Aйни пайтда унга нисбатан айблов эълон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.

loading...