Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида янги спектакл кўриги бўлиб ўтди

0

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида янги спектакл кўриги бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 июн куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан театр репертуари учун тасдиқланган Сардор Ҳамроевнинг «Ёнимиздаги фаришталар» спектакли театр мутахассисларига бадиий кўрик учун топширилди. Ушбу спектакл Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев томонидан саҳналаштирилди.

Cардор Ҳамроевнинг замонамиз қахрамонлари бўлган шифокорлар ҳаёти ҳақидаги «Ёнимиздаги фаришталар» спектакли театр мутахассислари томонидан керакли тавсия ва хулосалар берилган ҳолда театр репертуари учун қабул қилинди. Спектакл премьераси театрда капитал таъмирлаш ишлари бораётганлиги муносабати билан сентябр ойига деб белгиланди.

 

 

loading...