Санъат ва маданият институтининг Фарғона филиали 30 июнга қадар карантинга олинди

0

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали 1-нафар талабасидан Covid 19 касаллиги аниқланган. Бу ҳақда институтнинг Матбуот хизмати хабарига асосланиб Маданият вазирлиги хабар берди.

Шу сабабли ўқув жараёнлари 2021 йилнинг 22 июндан бошлаб 30 июнга қадар масофавий (online) шаклга ўтказилди.