Токио Олимпиадаси мусобақаларидаги томошабинлар сони 10 мингдан ошмайди

0

Токио Олимпиадаси ташкилотчилари мусобақалардаги томошабинлар 10 мингдан ошмаслиги бўйича чеклов ўрнатди.
Спорт объектларидаги 50 фоиз ўриндиқлар банд этилиши зарур. Мазкур чеклов ҳақида мусобақани ўтказишга масъул бўлган вазир Тамае Марукава маълум қилди, дейилади “ТАСС” хабарида.

Айни пайтда Япония бош вазири Есихидэ Суга мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилгудек бўлса, стадионга умуман томошабинлар қўйилмаслигидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги Олимпиада-2020 мусобақалари 23 июлдан 8 августгача ўтказилиши режалаштирилган.

Хорижлик мухлислар мусобақаларга қўйилмайди.