Тошкент ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда айланаётган Санжайнинг чиқишига муносабат билдирди ва хонандага лавозим таклиф қилди

0

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хонанда Санжайнинг фуқароларни ватанпарварликка, бир бўлишга чақирган видеолари тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайнинг мазкур чиқишига ўз муносабатини билдирди.

«Хонанда Санжай долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан музқаймоқ қоғозлари, сигарета қолдиқлари, турли салқин ичимликлар идишларини хоҳлаган жойларга ташлаб кетаётганлигини таъкидлаган. Бундай салбий ҳолатлар айниқса, ёз пайтида кўпайиб, гўзал пойтахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиши табиий ҳол.

Шу билан бирга, шаҳримиз озодалиги учун кўплаб инсонлар меҳнат қилаётганлиги ва уларнинг муносиб меҳнатини таъкидлашимиз ҳам лозим», – дейилади муносабатда.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга пойтахт тозалигига муносиб ҳисса қўшмоғи учун уни ўзи истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф этади.

Хонанда Санжайдан ушбу таклифни қабул қилиши учун +998977015111 телефон рақамига мурожаат этиш сўралади.

darakchi.uz

loading...