Товон пихи қандай касаллик?

0

Товон пихи – алоҳида касаллик бўлмай, балки бирор касалликнинг даракчиси бўлиши мумкин. Уни юзага келтирадиган энг асосий сабаблардан бири бу товонга тушадиган кучли зўриқишлардир.

– Натижада, қадам босиш жараёнида оёқнинг товон қисмида чидаб бўлмас даражада оғриқ пайдо бўлади. Оғриқ тўсатдан, аста-секин, сурункали пайдо бўлиши мумкин. Бундай пайтда имкон қадар товонларни зўриқтирмаслик керак.

– Касаллик, энг аввало, рентгенограмма орқали аниқланди. Ундан сўнг, электрофорез калий, йод физиотерапевтик муолажаси ўтказилади. Ўша соҳага дорилар юборилади. Шағал, қум устида оёқяланг юрилади. Товон юмалоқ жисмлар билан уқаланади.

-Агар юқоридаги муолажалар таъсир қилмаса, жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.

«Соғлом ҳаёт»