Украинада фашистларнинг байроқлари ёқилди

0

«Оппозиция платформаси – Ҳаёт учун» партиясидан Олий Рада аъзоси Иля Кива Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллиги муносабати билан Киевда фашист ташкилотларининг байроқларини ёқиб юборди. Бу ҳақда партиянинг веб-сайтида хабар берилган.

Бу фашизм қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик акцияси пайтида бўлиб ўтди. Унда Олий Рада депутатлари ва фашизмга қарши кураш бўйича Бутун Украина ҳаракати фаоллари иштирок этишди. Ёнган баннерлар орасида Учинчи Рейх, 6-СС Панзер дивизияси ва СС Галиция дивизияси байроқлари бор эди.

Иля Кива урушда ҳалок бўлганлар хотирасини сақлаш муҳимлиги ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Украинадаги баъзи кучлар «ҳокимият ёрдамида фашизм ва нацизмни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда».

lenta.ru

loading...