Японияда қуролланган шахс 5 кишини жароҳатлади

0

Қуролли тажовузкор 22 июнь куни эрталаб Япониянинг Кюсю ороли жануби-ғарбий қисмида жойлашган Фукуока шаҳрида одамларга ҳужум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Япония ахборот агентликлари маълумотларига асосланиб.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Хаката ҳудудидаги муниципал уй-жой массивида юз берган ҳодисада беш киши пичоқланган. Қурбонларнинг ҳаётига таҳдид йўқ.

Ҳуқуқбузарни ҳибсга олиш тўғрисида ҳали хабар берилмаган, унинг мақсади нима бўлганлиги номаълум. Ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

loading...