Актёр Фурқат Файзиев Ўзбекистондан кетиши сабабини маълум қилди

0

Актёр Фурқат Файзиев Ўзбекистондан кетиши сабабини маълум қилди.

Актёр Фурқат Файзиев Интервью ТВ лойиҳасига интервью берди. У интервью давомида нима сабабдан Ўзбекистондан кетганини очиқлади.

Файзиевнинг сўзларига кўра, у Қозоғистонга кўчиб ўтган. Актёр Ватанини 2012 йилда тарк этган. Ўшанда Файзиевни Қозоғистонда суратга олинаётган сериалга таклиф қилишган.

Мен ўшанда ажрашган эдим. Съемка вақтид ҳозирги хотиним билан танишдим. Шу сабабга кўра мен ҳозирда кўпроқ Ўзбекистонда эмас, Қозоғистонда бўлаяпман. Мен бу ерда ишли бўлдим ва оилам учун керакли шароит яратиб олдим, – дейди актёр.

loading...